"Барселона" мавсум охирида мураббийини истеъфога чиқариши мумкин

Бу шартнома бандларига киритилди.
 
"Барселона" янги бош мураббийи Кике Сетьен мавсум охирида истеъфога чиқариладиган бўлса, клуб у учун қўшимча компенсация тўламайди.
Олдинроқ, клуб Эрнесто Вальверде билан келишувни бекор қилиб, унинг ўрнига Кике Сетьен билан 2022-йилгача шартнома имзолаганини эълон қилган эди.
Аммо каталонияликлар Сетьен билан "0,5+1+1" схемаси бўйича келишув имзолаган. Унга кўра, агар мавсум сўнггида Каталония клуби бош мураббийини истеъфога чиқрадиган бўлса, у учун қўшимча тўлов тўламайди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 12:32 116 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш