"Барселона" собиқ мураббийи: "Вальверде истеъфога чиқишга ҳақли эмасди"

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ бош мураббийи Карлес Рексач Эрнесто Вальверденинг истеъфосига ўз муносабатини билдирди.

— Мураббийлар доим қарор қабул қилади, лекин айб доим футболчиларда бўлади. Вальверде бунга ҳақли эмасди. У яхши инсон ва яхги профессионал. Вальверде икки марта жамоани чемпион қилди ва унинг ягона муваффақиятсизлигини «Энфилд»да ва Римда бўлган эди. «Барселона» ноҳақлик қилгандек тасаввур уйғонмоқда, — Рексачнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

14.01.2020, 11:50 115 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш