МЮнинг янги ҳамкори "Олд Траффорд"нинг кичик моделини тақдим қилди

Вудворд яна бир келишув имзолади.
 
"Манчестер Юнайтед" Lego билан ҳамкорлик шартномаси имзолаганини эълон қилди.
Ушбу келишув доирасида данияликлар компанияси "Олд Траффорд"нинг 1:600 масштабдаги моделини тақдим қилди. Ушбу модель стадионнинг 110 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқилган.
Макет жами 3898 бўлимдан ташкил топган. Ундан МЮнинг афсонавий учлиги Сер Бобби Чарльтон, Жорж Бест ва Денис Лоуларнинг ҳайлаки ва "Мюнхен меъмориал соати" ҳам ўрин олган.

14.01.2020, 11:26 150 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш