Кутилмаган хабар. Маҳмуд Мурадовнинг жанги бекор қилинди

Хабарингиз бор, Маҳмуд Мурадов UFCдаги учинчи жангини 14 март куни Fight Night 170​ турнири доирасида Антонио Карлос Жуниорга қарши баҳс олиб бориши лозим эди.
Лекин жангга икки ой қолганда мазкур тўқнашув бекор қилинди. Буни спортчимизнинг ўзи маълум қилди. Мурадовнинг маълум қилишича, Антонио Карлос Жуниор жароҳат олган ва шу сабабли жанг бекор қилинган. 
Шунингдек, ҳамюртимизнинг таъкидлашича навбатдаги жанг учун музокаралар олиб борилмоқда.
Манба : olamsport.com

14.01.2020, 10:48 109 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш