"Реал" президенти: "Погба кимлигини билмайман"

"Реал" президенти Флорентино Перес "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳақидаги хабарларга ҳазил аралаш изоҳ берди.
 
"Погба кимлигини билмайман", - дея айтиб ўтди Riyadiya каналига Перес.
Эслатиб ўтамиз, 2019-йил ёзидан буён ОАВ "Реал" Поль Погбани харид қилиши ҳақида хабарлар тарқатмоқда.
26 ёшли футболчининг МЮ билан шартномаси 2021-йил июнида якунига етади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 10:19 92 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш