"Рома" ва Италия терма жамоаси жиддий йўқотишга учради

У Европа чемпионатини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
 
"Рома" клуби Николо Дзаньоло жароҳати сабаб тахминан ярим йил майдонга тушолмайди.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли футболчи А Сериянинг ўтган турида “Ювентус”га (1:2) қарши ўйинда тиззасидан жиддий жароҳат олган.
Юқоридаги манбаага кўра Дзаньоло шунингдек Евро-2020 да ҳам иштирок этолмаслиги мумкин.
Маълумот учун, Дзаньоло “Рома” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 60 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

14.01.2020, 10:07 108 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш