Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бангкокка кўчиб ўтди

Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. 


Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси навбатдаги ўйинини гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Жанубий Корея термасига қарши ўтказади. Кеча терма жамоамиз Сонгхла шаҳридан Бангкокка етиб келди ва тушдан сўнг машғулот ўтказди. Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди. Барча йигитлар бирдек қаттиқ меҳнат қилишди. 

Кореяга қарши ўйин Бангкок шимолидаги Рангсит шаҳарчасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:15да бошланади. Баҳсни япониялик ҳакам Хироюки Кимура бошқариб боради.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 07:59 160 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш