«Кейрушни Ўзбекистонга чақирмоқчи эдилар, аммо у 6-7 миллион евро маош сўради»

«Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан Сербиянинг «Mozzartsport» нашрига берган интервьюси давомида Ўзбекистон миллий жамоасига Карлос Кейрушни чақирмоқчи бўлганлари ҳақида гапириб ўтди.
 
«Эктор Купер миллий жамоа руҳиятини ўзгартиришга уринди, аммо бу фойда бермади. Футболчилар катта ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйгандек тўп суришди. Купер истеъфога чиқарилгач, маҳаллий мураббий тайинланди. Ўзбекистонга Карлос Кейрушни чақирмоқчи бўлишди, аммо унинг талабига кўнишмади. Кейруш йилига 6-7 миллион евро маош сўради, улар эса бу шартга кўнишмади» - дейди суҳбат давомида Драган Черан.
Эслатиб ўтамиз, Эрон миллий жамоасини 2011 йилдан буён бошқариб келган Карлос Кейруш 2019 йилда жамоани тарк этгач, кўп ўтмай Колумбия миллий жамоаси бош мураббий сифатида иш бошлади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.01.2020, 07:42 278 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш