"Шальке" манбаси Шомуродов ҳақида хабарга изоҳ берди

"Шальке" Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Эльдор Шомуродовни харид қилиш ниятида эмас.
 
Бу ҳақида немис клубининг номи тилга олинмаган манбаси хабар берди.
"Эльдор Шомуродов "Шальке"га келмайди. Клуб томонидан унга қизиқиш бўлганлигига ҳам шубха қиляпман", - дея айтиб ўтган манба.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 24 ёшли ҳужумчига Бундеслига клуби қизиқаётгани ва у учун 15 миллион евро тўлашга тайёр эканлиги хабар қилинган эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

12.01.2020, 21:14 560 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш