АПЛ. «Ливерпуль» сафарда «Тоттенхэм»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган марказий ўйин якунига етди.
 
АПЛнинг ушбу мавсумини мағлубиятсиз ўтказаётган «Ливерпуль» клуби «Тоттенхэм» майдонига сафар уюштириб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. 

Баҳснинг 37-дақиқасида Салоҳнинг узатмасидан кейин тўпни қабул қилган Роберто Фирмино ҳимоячининг таъқибидан қочди ва яқин масофадан кучли зарба бериб, ҳисобни очди. 

Тўп назорати бўйича устунлик мерсисайдликлар томонида бўлган бўлса-да, Моуриньо шогирдлари ўйин давомида голга тортадиган бир нечта вазият яратишди. Аммо сўнгги зарбани беришда уларга аниқлик етишмади.

Шу тариқа, "Ливерпуль" дастлабки 21та ўйиндан кейин 61 очко тўплаган ҳолда, 2-ўриндаги "Лестер"дан 16 очко олдинга ўтиб олди.

Англия чемпионати, 22-тур
Тоттенхэм – Ливерпуль 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 37 Фирмино. 
Тоттенхэм – Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Роуз (Ламела, 69), Алли, Эриксен (Ло Чельсо, 69), Лукас Моура, Уинкс, Сон Хын Мин, Танганга.
Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 61), Хендерсон, Мане (Ориги, 81), Салоҳ (Шакири, 90), Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Гомес (23), Окслейд-Чемберлен (39).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

12.01.2020, 07:30 114 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш