АПЛ. «МЮ» «Норвич»ни тор-мор келтирди (видеошарҳ)

Англия чемпионатининг 22-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» клуби ўз майдонида «Норвич»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 


Манкунианликларнинг 4та голига "канарейка"лар бирор марта жавоб қайтара олишмади. Маркус Рэшфорд иккита гол уриб, мавсумдаги голлари сонини 14тага етказиб олди. Шунингдек, Антони Марсиал ва Мэйсон Гринвуд ўз ҳисобига биттадан гол ёзишди. 

Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Юнайтед" клуби ўз очколарини 34тага етказиб, ўзи эгаллаб турган 5-поғонани мустаҳкамлади. 

Англия чемпионати, 22-тур
Манчестер Юнайтед – Норвич 4:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 27 Рэшфорд, 2:0 – 52, пенальти Рэшфорд, 3:0 – 54 Марсьяль, 4:0 – 76 Гринвуд. 
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уильямс, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Перейра (Гринвуд, 71), Матич, Фред, Мата, Марсьяль (Гомес, 80), Рэшфорд (Жеймс, 59).
Норвич – Крул, Хэнли (Льюис, 80), Циммерманн, Байрэм, Ааронс, Вранчич (Амаду, 65), Тетти, Кэнтуэлл, Буэндиа, Маклин, Ида (Эрнандес, 65).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

11.01.2020, 22:15 42 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш