АПЛ. «Арсенал» «Кристал Пэлас»ни мағлуб эта олмади (видеошарҳ)

Англия чемпионатининг 22-тури доирасида «Кристал Пэлас» клуби ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилиб, дурангга имзо чекди. 


Баҳснинг 12-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари эса мезбонлар учун омадли келди. "Пэлас" ярим ҳимоячиси рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, зарба берди. Жакага тегиб қайтган тўпга эса Жордан Айю зарба берди. Тўп Давид Луис тегиб юқорига кўтарилди ва Ленонинг устидан ошиб ўтиб, тўрга бориб тушди. 

Учрашувнинг 65-дақиқасида Обамеянг рақиб футболчисига оёғига хавфли ташланди. 
Ҳакам унга дастлаб сариқ карточка берган эди, бироқ VAR маслаҳати билан карточка қизилга алмаштирилди. 

Учрашувнинг қолган дақиқаларида жамоалар биттадан ўта қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Томкинснинг зарбасини "канонирлар" ҳимоячиси дарвоза чизиғи устида қайтарган бўлса, Пепенинг зарбасидан кейин тўп "Пэлас" дарвозаси устунига тегиб қайтди. 

Ушбу дурангдан кейин "Арсенал" 28 очко билан 10, "Кристал Пэлас" эса 9-поғонада қолмоқда. 

Англия чемпионати, 22-тур
Кристал Пэлас – Арсенал 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 12 Обамеянг, 1:1 – 54 Айю. 
Кристал Пэлас – Гуаита, Кэйхилл, Келли, Томкинс, Ридевалд, Маккарти, Майер (Тосун, 68), Куяте, Макартур, Заа, Айю.
Арсенал – Лено, Давид Луиз, Колашинац, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Гендузи, 46), Жака, Ўзил (Мартинелли, 70), Пепе, Ляказетт (Нелсон, 90), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Пепе (44), Мэйтленд-Найлз (51), Маккарти (71), Томкинс (85), Ляказетт (90).
Четлатиш: Обамеянг (67).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

11.01.2020, 21:22 90 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш