Клопп: «Фирминьонинг голсиз серияларидан хавотирланмаганман»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Роберто Фирминьо ҳақида гапирди.
 
«Фирминьо илгари бунчалик кўп гол урмаган бўлса ҳам, сўнгги 3та ўйинда 4та тўп киритди. Менга унинг гол урмаётганлигини айтишганда ҳам бу ҳақида ўйламаганман. У – «Ливерпуль» учун муҳим футболчи. 
Биз у билан суҳбатлашдик, чунки у голсиз сериясидан хавотирда эди. Мен унга бундан қайғурмаслигини айтдим. Чунки у гол урмаса ҳам, жамоамиздаги асосий бўғинлардан бири. Фирминьо бу позициясида ягона эмас, лекин у ўз вазифасини ўзига хос тарзда амалга оширади», – деб Клоппнинг сўзларини келтиради The Guardian.

28.12.2019, 08:46 202 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш