“Арсенал”нинг 5 та энг яхши сардори

Жамоа сардоридан талаб қилинадиган нарса, масъулият ва етакчилик. Сардор доим яхши ўйин кўрсата олиши керак.
Охирги пайтлар “Арсенал” сардордан ёлчимаяпти. Вермален, Артета, Мертезакер ва Косельни. Ҳеч бири доимий асосий таркибда қатнаша олмади. Бири жароҳатлар гирдобида бўлган бўлса, бошқаси жамоани тарк этишига тўғри келган.
Мураббийлар энди жамоага ўзлари сардор тайинлаши мумкинлигини айтди. Жамоа Гранит Джакага овоз берди. Катта эҳтимол билан Джака ҳам энг яхши сардор сифатида ўз номини жамоа тарихида қолдира олмайди.
Бир пайтлар “Канонирлар”нинг идеал сардорлари бўлган. Келинг, уларни ёдга оламиз.
  1. Тьерри Анри – 2005 дан 2006 йилгача сардор бўлган.
Анри жамоада расман бир мавсум сардор бўлган. Аммо кўп йиллар боғичсиз ҳам лидер бўлиб, жамоани ортидан эргаштира олган. Шунинг учун уни бу рўйхатдан тушириб қолдира олмасдик.
Афсонавий футболчи Чемпионлар лигаси финалида (2006) сардор сифатида қатнашганди. У гол урганди, жамоадошларини руҳлантириб турганди. Венгер уни жуда ҳурмат қиларди. Шу ҳурмат юзасидан 2011/2012 йилги мавсумда Анрини жамоага қайтарди. Ўшанда франсуз жамоа АПЛда 3-ўринни эгаллашига ва Чемпионлар лигасига йўлланма олишига ёрдам берганди. Фаолиятини якунагандан сўнг, Анри “Арсенал”нинг ёшлар жамоасида мураббийлик қилди ва Алекс Ивоби, Рис Нельсон, эдди Нкетиа сингари ёш истеъдодли футболчиларни етказиб берди.
  1. Джо Мерсер – 1946 дан 1955 йилгача сардор бўлган.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Мерсер “Эвертон”дан “Арсенал” сафига келиб қўшилди. У жуда тез фурсатда ўзини кўрсата олди ва жамоа уни сардор этиб тайинлади.
Ҳимоячи жамоага шунчалар содиқ эдики,  Ливерпулдан Лондонга ҳар ўйин олдидан узоқ йўл босиб келар эди. Шунинг учун жамоадошлари билан фақат ўйин пайти кўришар эди.
Мерсер жамоа билан 2 марта АПЛ чемпиони ва бир марта Англия кубоги соҳибига айланган.
“Арсенал” сафида 275 марта майдонга тушган.
  1. Френк Маклинток – 1967 дан 1973 йилгача сардор бўлган.
“Канонирлар”нинг яна бир содиқ ҳимоячиси. Френк 60 йиллар охири ва 70 йиллар бошида Лондон жамоасида тўп сурган.
1968 йилда “Арсенал” сафида йил футболчиси бўлганидан сўнг, унга сардорлик боғичи топширилади. 1970 йилда бўлиб ўтган Ярмарка кубогида сардор сифатида қатнашган эди.
Ўша йили журналистлар томонидан Англиядаги энг яхши футболчи дея эътироф этилганди. Френк ҳаттоки, Британия империясининг Кавалер ордени билан ҳам тақдирланган.
  1. Патрик Виейра – 2002 дан 2005 йилгача сардор бўлган.
Патрик “Арсенал”дан кетганига деярли 15 йил бўлди, аммо ҳалигача унинг ўрни билинади. У энг яхши сардор дея эсланадиганларни охиргиси эди.
Истеъдодли, ўз услубига эга ва техник жиҳатдан кучли футболчи эди. 1998 йилги мундиалнинг қаҳрамони Лондон клуби билан бирга 6 та соврин ютган. Айнан “Енгилмаслар” даврида у жамоа сардори эди.
Охирги мавсумида “Ювентус”га кетишидан олдин 2005 йилги Англия кубоги финалида пеналтидан ҳал қилувчи голни ҳам Патрик урган эди.
 Тони Адамс – 1988 дан 2002 йилгача сардор бўлган.
Унинг номи бекорга “Жаноб Арсенал” эмас. Жамоа академиясидан чиққан Адамс 21 ёшида сардорлик боғичига эга бўлган эди. Боғични 14 йил давомида ҳеч кимга бермади.
Стив Боул билан бирга ҳимояда ўтиб бўлмас “қўрғон”га айланганди. У жамоа билан бирга 2 марта АПЛ, 2 марта Лига кубоги, 1 марта Кубок эгалари кубоги соҳибига айланган. У “Арсенал” сафида 3 та тули ўн йилликда чемпионга айланган ягона футболчи ҳисобланади.
Адамс Лондон жамоаси сафида 504 та ўйинда майдонга тушган ва бутун фаолиятини “Арсенал” сафида ўтказган. Уни таърифлаш учун афсона сўзини ўзи камлик қилади.

23.12.2019, 11:45 284 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш