Гвардиола: «Ман Сити» билан шартномани муддатидан аввал бекор қилиш ҳақида банд йўқ»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола клуб билан тузган шартномада келишувни муддатидан аввал бекор қилиш ҳақида банд мавжудлигини инкор қилди. 


«Йўқ, бу нотўғри. Бир ҳафта илгари мен «Манчестер Сити» борасидаги ниятларимни айтгандим. 

Биз январь ойида трансферлар ҳақида гаплашмаймиз. Мавсумни ихтиёримизда бор футболчилар билан якунлаймиз. Агар нимадир юз бериши керак бўлса, фақат ёзги трансфер пайтида рўй беради.

Стоунз мушагидан жароҳат олди. У қанча вақт майдонга туша олмаслигини билмайман. Агуэро умумий гуруҳда шуғулланишни бошламади. Давид Сильва кеча ва бугун машғулотда иштирок этмади, эртага эса унинг аҳволига қараймиз. У оёғидан оғриқли зарба қабул қилди» – деди Гвардиола.

«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг навбатдаги турида «Арсенал»га қарши майдонга тушади. Ўйин 15 декабрь куни тошкент вақти билан 21:30да бошланади.
Манба: sports.ru

14.12.2019, 07:43 63 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш