Вальверде «Реал Сосьедад» билан ўйин, сафга қайтган Альба ва кетиши айтилаётган Видаль ҳақида фикр билдирди

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши ўйиндан аввал ўз фикрларини билдирди.
 
«Мана бир неча йилдирки, «Сосьедад»га қарши баҳслар биз учун сафардаги энг қийин ўйинлардан бирига айланган. Олдинги икки мавсумда ғалаба қозондик, аммо бу биз учун осон бўлмаган.
Агар уларнинг намойиш этаётган ўйинлари, ажойиб ўйинчиларга эга эканликлари ва «Камп Ноу»даги сўнгги ўйинимизни ҳисобга оладиган бўлсак, қийин ўйин кутаётгани аниқ.
Бу – аниқ режага эга бўлган жамоа. Улар ҳар доим тўпни қайтаришга ҳаракат қилишади. Эдегор ва Мерино тезкорлик билан тўпни ҳужумчиларга етказиб беришади. 
Альба ва Семеду сўнгги ўйиндан кейин машғулот ўтказишди. Умид қиламизки, улар эртага бизга ёрдам беришлари мумкин. 
Видаль? Ҳамма ишонадиган нарсаси ҳақида гапириши мумкин. Трансфер ойнаси ҳали очилмаган ва йил охиригача учта ўйинни ўтказишимиз керак. Видаль – бизнинг ўйинчимиз. Келинг, нима бўлишини кутамиз», – деб Вальверденинг сўзларини келтиради Маrca.
Маълумот учун, «Реал Сосьедад» – «Барселона» ўйини 14 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

14.12.2019, 07:13 56 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш