Ибрагимович энг яхши кўрган футболчисини айтди

Ушбу йил якунланганидан кейин "Лос-Анжелес Гэлакси"ни тарк этадиган Златан Ибрагимович ўзи яхши кўрадиган футболчи ҳақида гапирди.
 
"Мбаппе диққатни ўзига тортди. Ҳозирданоқ суперюлдузга айланган футболчи ўзи устида ишлашда давом этади деган умиддаман. Килианда ғолиблик ҳисси сақланиб қолмоқда. Энди у бироз совуққонликни  ошириб, оддий бўлмаган ҳаракатларни кўпайтириши керак.
Роналдо даврида барча унга ўхшашни истарди. Энди менинг севимли футболчим - Мбаппе. Қолганлар мен учун унинг фонида бўлиб қолади", - деди Ибрагимович.
Ушбу мавсумда 20 ёшли Мбаппе барча турнирларда 15 ўйинда қатнашиб, 12 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.
Манба : championatasia

13.12.2019, 19:46 352 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш