«Пахтакор» ва ОКМК яна финалда ўйнайди

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг плей-офф босқичи яримфинал ўйинлари якунланди.
 
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Қаршининг «Насаф» клуби билан беллашди ва 2 марта ғалаба қозониб, финалга чиқди. Худди шундай натижани ОКМК клуби «Навбаҳор»га қарши ўйинларда қайд этди.
Энди «Пахтакор» ва ОКМК футзалчилари чемпионатнинг олтин медаллари учун курашишади. Қайд қилиш жоизки, бу мавсумда катта футболда ҳам жамоалар икки марта финалда дуч келишган ва Ўзбекистон Кубоги билан Лига Кубогида «Пахтакор» рақибини мағлуб этган эди.
Футзал. Ўзбекистон чемпионати
1/2 финал
11 декабрь
«Насаф» - «Пахтакор» 2:5 
ОКМК - «Навбаҳор» 6:0
12 декабрь
«Пахтакор» - «Насаф» 6:3 
«Навбаҳор» - ОКМК 3:6
Финал
15-19 декабрь
«Пахтакор» - ОКМК
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

13.12.2019, 19:08 144 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш