«Эл-класико» куни хавфсизлик таъминланмаса, «Реал» футболчилари самолётдан тушишмайди

"Реал" клуби "эл-класико" бўлиб ўтадиган 18 декабрь куни Каталониядаги хавфсизлик борасида хавотирга тушмоқда.
 
Бу ҳақда El Chiringuito журналисти Жосеп Педрерол хабар тарқатди.

"Агар "Барселона" клуби "Реал" ўйинчилари ва клуб ходимлари хавфсизлигини таъминламайдиган бўлса, "Қироллик клуби" самолётдан тушмайди", — дея маълумот берди журналист Жосеп Педрерол.

Аввалроқ 18 декабрь куни "Камп Ноу" стадиони яқинида норозилик акцияси ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот тарқатилган эди. Маълумотларга қараганда, ушбу акцияда иштирок этиш учун 18 минг нафар одам рўйхатдан ўтган. Шу боис, мухлислар стадионга кира олмай қолиши мумкин.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

13.12.2019, 18:52 85 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш