ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэл Жезус мухлислар овозига кўра Чемпионлар Лигасининг ҳафтаднинг энг яхши футболчиси деб топилди.
 
Бу ҳақида УЕФА расмий сайти хабар тарқатди.
Маълумот учун, бразилиялик ҳужумчи “Динамо”га қарши баҳсда хет-трик қилишга эришганди.
Эслатиб ўтамиз, номзодлар орасида қуйидаги футболчилар ҳам бор эди.
Неймар («ПСЖ» ҳужумчиси) — "Галатасарой"га қарши ўйинда 2та аниқ зарба бериб, 1та гол урди; 
Жоау Феликс («Атлетико») — "Локомотив" билан ўйинда 2та аниқ зарба бериб, 1та гол урди;
Аркадиуш Милик («Наполи») — "Генк"га қарши баҳсда 3та аниқ аниқ зарба бериб, 3та гол урди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

13.12.2019, 18:25 97 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш