Жеррард "Рейнжерс" билан шартномасини узайтирди

Глазгонинг "Рейнжерс" жамоаси бош мураббий Стивен Жеррард билан шартномасини узайтирди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, янги келишув 2024 йилга қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз англиялик мутахассиснинг "Рейнжерс" билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган эди.
Маълумот учун, "жерслар" Шотландия Премьер-лигасида ортда қолган 15 турдан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди. 

13.12.2019, 16:21 37 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш