Феллайни «Тоттенҳэм»га ўтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди

«Шаньдун Лунэн» яримҳимоячиси Маруан Феллайни Жозе Моуриньо бошқараётган «Тоттенҳэм»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
 
«Жозе – мен учун алоҳида шахс. Биз вақти-вақти билан қўнғироқлашиб турамиз.
У «шпор»ларни бошқармоқда. Унга муваффақиятлар тилайман. Хитойда ўзимни яхши ҳис қиляпман», –деб Феллайнининг сўзларини келтиради Eleven Sport.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо ва Феллайни «МЮ»да бирга ишлашган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.uz

13.12.2019, 14:35 78 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш