Қишда кутилаётган Бомба трансферлар

Ҳадемай барчамиз кутган қишки трансферлар ойнаси очилади.
 
Кўплаб гранд жамоалар олдига қўйган мақсадига эришиш учун ўз сафини кучли футболчилар билан тўлдириш иштиёқида ёнмоқда. Хўш, қишда бизни қандай катта трансферлар кутмоқда? Бугун ушму мавзудаги мулоҳазларимиз билан таништириб ўтамиз
Марио Манджукич
Сарри келгунига қадар жамоани сардор сифатида майдонга олиб тушаётган хорватиялик ҳужумчининг ишлари умуман юришмаяпти. Деярли ярим мавсумни заҳира ўриндиғида ўтказиб юборган Марио “Манчестер Юнайтед”га ўтиб бўлди десак, адашмаган бўламиз. Айни дамда қаҳрамонимиз чемпионатнинг бирорта ўйинида ҳам майдонга тушмаган бўлса, ЕЧЛ рўйхатига киритишгани ҳам йўқ. Уни ёзда сотиб юборишлари мумкин эди, лекин келишувдаги тушумовчиликлар сабабли Манджукич Турин шаҳрида қолиб кетди. Айни дамда қаҳрамонимиз умумий жамоа билан машғулот ўтамаяпти ва қишда жамоани тарк этиши юз фоиз аниқ бўлиб улгурган. Миш-мишларга қараганда, унинг “қизил иблислар” сафига бориб қўшилиши ингилизлар учун 15 милион еврога тушади.
 
Чеглар Суюнджу
“Лестер”нинг марказий ҳимоячиси қишки трансфер ойнаси очилиши билан Манчестер шаҳрининг икки жамоасидан бирида кўриниш бериши кутилмоқда. Компанийнинг кетиши ва Лапортнинг жароҳати Пеп Гвардиолани анчагина қийнаб қўймоқда. “The Guardin” нашри тарқатган хабарларга қараганда, Пеп Отаменди ва Стоунсга ишониш ўрнига Чегларни харид қилишни авзал кўрмоқда. Магуаернинг ўрнини тўлиқ беркитган туркиялик ҳимоячи Пеп учун муаммонинг мукаммал ечими бўлиб ҳизмат қилиши кутилмоқда. АПЛда барчадан камроқ гол ўтказиб юборган жамоа ҳимойчиси Чеглар ушбу мавсумдаги барча ўйинларда майдонда тўлиқ ҳаракат қилмоқда ва ҳимоядаги муаммоларни бир ўзи бартараф этишни уддаламоқда. Чегларнинг трансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил этаётган бўлишига қарамай, “тулкилар” ҳимоячини катта пулларгагина қўйиб юбориши мумкин.
Адриан Рабио
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ПСЖ билан жанжал сабабли ўтказиб юборган ярим ҳимоячи ёзда Турин жамоасига келиб қўшилган эди. Афсуски, ўзи истаганидек асосий таркиб футболчиси бўлиш унга насиб этмади. Бутун мавсум давомида атиги 9 та ўйинда майдонга тушган Рабио рақобатни бой бермоқда. Футболчининг навбатдаги манзили Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби бўлиши таҳмин қилинмоқда. Гап шундаки, “Юве” қишда Кристиан Эриксонни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Туринликлар Рабиони “шпорлар”га таклиф қилганча трансфер суммасини сезиларли даражада камайтиришни мўлжалламашмоқда. Бу таҳмин ўзини қанчалар оқлаши номалум, бироқ футболчи ва унинг агенти бошқа клубга ўтиш борасида бош қотираётгани аниқ.
Кистиан Эриксон
Йилига 12 миллион евро маош эвазига ҳам “Тоттенҳэм”да тўп суришни истамган Эриксоннинг келажаги каттагина савол остида турибди. Уни бир эмас, бир нечта топ клублар ўз сафида кўришни истамоқда. Агарда, “Тоттенҳэм” уни қишда сотиб юбормаса, ёзда даниялик футболчи эркин агент сифата жонажон клубини тарк этади. Лондон клуби ўз ярим ҳимоячисини 50 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Бундай суммага қарамай Эриксоннинг ҳизматларига кўплаб жамоалар қизиқиб қолган. “Барселона”, “Интер”, “Манчестер Юнайтед”, “Бавария” сингари клублар футболчи учун 50 миллиондан воз кечишга тайёр бўлсада, Эриксон катта эҳтимол билан “РеалМадрид”нинг таклифини кутадиган кўринади. Айни дамда Эриксоннинг олдида жуда қийин танлов турибди. У нафақат катта маош, балки ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаб берувчи клубни танлаши лозим.
Иско
Гап Мадриднинг “Реал” жамоасида борар экан, Иско борасида ҳам тўхталиб ўтишимиз шарт. Айни дамда жамоа ўйинидан тўлиқ тушиб қолган испаниялик футболчининг “ошиқлари” етарлича топилади. Аввалига, “Арсенал”футболчи учун даъвогар бўлиб турган эди, бироқ Эмирининг кетиши барчасини ўзгаритиб юборди. Эндиликда, шахсан Пеп Гвардиола “шаҳарликлар” сафида уни Давид Силванинг ўрнини эгаллашини кўзламоқда. Бундан ташқари, Иско Манчестер шаҳрининг қизил томонидан ҳам қўним топиши мумкин. Агарда “Реал Мадрид” Погба трансфери борасида иккинчи таклифни юборса, Иско бонус сифатида “қизил иблислар”дан бирига айланиши мумкин. Бунга ишониш қийин бўлсада, бу футбол ва унда барча нарса амалга ошиши мумкин.
Eрлинг Холанд
Скандинавиялик ҳужумчининг трансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил этгани боис, унинг бозори чаққон бўлиши кутилмоқда. Ҳужумчи учун курашда “Боруссия Дортмунд”. “Бавария”, “Ювентус”, “Барселона” сингари топ клублар мавжуд бўлсада, иқтидорли ҳужумчининг агенти “Манчестер Юнайтед”нинг имкониятларини юқорироқ баҳоламоқда. Райола ва “Манчестер Юнайтед”нинг алоқалари яҳши бўлмасада, Эрлинг ва Сулшер ўртасида дўстона алоқалар мавжуд. Улар “Молде” клубида бирга ишлашган ва буни АПЛда такрорлашга қарши эмас. Шунга қарамай, “Боруссия Дортмунд” вариянтини ҳам четга суриб ташлашга ҳали эрта. “Сариқ-қора”лар футболчи учун кафолатланган ўйин амалиётини ва кези келганда исталган клубга қўйиб юборишни ваъда қилишмоқда.
Златан Ибраҳимович
МЛСнинг барча замоналардаги энг яхши футболчиси мақомини қўлга киритган Златан Европани қайта забт этиш учун ортга қайтмоқчи эканлигидан хабарингиз бор. Футболчи ўзининг янги жамоаси ҳақида шу қадар меҳр билан сўзладики, гап “Милан” ҳақида бораётганини барча тушуниб етди. Италия нашрларининг хабар беришича, футболчининг трансфери ҳақида 15-декабр санасида маълум қилади. Айнан ушбу кун “Милан” жамоаси ўзининг 120 ёшини нишонлаши кутилмоқда. Икки томон 18 ойга мўлжалланган шартномага аллақачон қўл қўйиб бўлган. Ушбу шартномага кўра, Златан ушбу мавсум сўнгида ўз жамоасини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Манба: Stadion.uz

11.12.2019, 17:59 1115 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш