«Лацио» футболчисининг уйидан 100 минг евро ўғирлаб кетилди

"Лацио" футболчиси Сергей Милинкович-Савичнинг уйини 8 декабрь куни ўғрилар тунаб кетишди. 


Ўғирлик Италия А сериясининг 15-тури доирасида бўлиб ўтган "Лацио" - "Ювентус" (3:1) ўйини пайтида юз берган. Уч нафар ўғри дераза орқали сербиялик футболчининг уйига киришган.

Босқинчилар уйдан қимматбаҳо соатлар — Rolex ва Hublot ҳамда пул олиб чиқиб кетишган. Умумий зарар — 100 минг евро атрофида.

Милинкович-Савич Италия чемпионатининг ушбу мавсумида 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 4та голга узатма берди.
Манба: soccernews.ru

11.12.2019, 06:59 76 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш