Суарес энг кучли бешта ҳужумчи номини айтди

Яқиндагина Католониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суареc “Bearfootball” нашри учун кичик интервю бериб ўтди.
 
Қизқарли ўтган суҳбат давомида қаҳрамонимиp ўзи ёқтирган 5 та ҳужумчиларни тартиб билан санаб ўтди. Ҳозир унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мен сен ёқтирган 5 та ҳужумчи номини билмоқчиман. Уларни пастдан тепага қарата тартиб билан санашинг ва нега айнан шу ҳужумчиларн танлаганинга изоҳ беришинг шарт?!
Ундай бўлса, 5-ўринни Рамариога бераман.
Сенга унинг ўйинидаги энг ёққан ҳислат нима?
Менга унинг якунловчи палладаги ўйинни манзур келади. Ундан сўнг, Роналдони қайд этган бўлар эдим. Ҳақиқийсини! Айнан феноменни 4-поғонага жойлаштираман. У ҳақиқатдан ҳам кучли ҳужумчи эди. Бундан ташқари, у ўйин чоғида жуда кескин ва тезкор эди. Шунингдек, у жуда ақлли футбол намойиш этар ва Рамарио сингари сўнгги зарбада бетакрор маҳорат намойиш етар эди.
3-ўринни ўзим узоқ вақт бирга тўп сурган футболчига бермоқчима. У Диего Форлан. Мен у билан терма жамоа сафида бирга тўп сурганман. Ажойиб ўйинчи. Унинг ўйинга бўлган қараши ёрқин эди. Энг муҳими эса, у жамоага ўйнайди. У кўп гол киритувчи ҳужумчилар сирасига киради. Форлан исталган масофадан гол киритиши мумкин. Уни жуда сифатли ҳужумчи деб биламан. 2-ўринни эса, Батисутага бераман.
Батигол?!
Ҳа албатта, у менинг энг ёқтирган футболчиларимдан бири. Ёшлик чоғларимда айнан унинг ўйинларини кузатиб борар эдим. У майдонда 9-рақам вазифасини ажойиб тарзда уддалар эди. Жарима зарбаларини ҳам яҳши ижро этар ва жамоавий ўйинга мослашган ҳужучи эди. Энг муҳими эса, у шахс сифатида менга жуда манзур келадиган инсон.
Ва ниҳоят биринчи ўрин. Бу албатта Лионель Месси! Сабаби, у дунёнинг энг яҳши футболчиларидан бири.
Ҳозир сен номини тилга олган футболчилардан иккитаси Форлан ва Месси билан алоқаларинг яҳши. Бу майдонда жуда муҳим?!
Ҳа албатта, сиз майдон ичида ва ташқарисида алоқада бўлсангиз бирга тўп суриш осонлашади. Бу фактор ўйин давомида яққол сезилиб қолади.
Сен ҳеч Батистута синари соч ўстиришни ва у каби турмаклашга уруниб кўрганмисан?
Бўлмасамчи, мен бунга уруниб кўрганман. Афсуски, натижа мен кутган даражада чиқмаган.
Манба: Вне Игри

09.12.2019, 03:30 231 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш