Фредерик Юнгберг "Брайтон"га учралган мағлубиятга изоҳ берди

У танаффусда "Арсенал" футболчиларига нима деган?
"Арсенал" бош мураббийлиги вазифасини бажарувичи Фредерик Юнгберг АПЛ 15 тури "Брайтон"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
"Қийин бўлди. Биз биринчи таймда ўйнашни хоҳламадик. Ўйинни бундай бошлаб бўлмайди. Иккинчи таймни яхши ўтказдик, бироқ қарши ҳужумларда гол ўтказиб юбордик. Ўзимизнинг майдонимизда рақибга 45 дақиқани совға қилдик. Бунинг устида ишлашим ва йигитларга ишончни қайтариб беришим керак. Бу хар бир мураббийни безовта қилади.
Танаффусда йигитларга "бу "Арсенал эмас, бор кучни сарфлаб ўйнаш кераклигини айтдим. Мен шуни йигитларда кўришни хоҳладим", - дейди Юнгберг.

06.12.2019, 12:41 39 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш