Агент: "Бейл "Реал"да баҳтли эмас"

У кетиши мумкин
 
Уэльс ва "Реал" форварди Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг клубдаги ҳолати бўйича маълумот бериб ўтди.
"Гарет "Реал"да бахтлими? Унчалик эмас. Аммо унинг клуб билан шартномаси мавжуд. У ҳамон "Реал" футболчиси, шундай экан сизни ишонтириб айтишим мумкинки, у майдонда бор имконини ишга солади.
Бэйл жисмоний ҳолати яхши бўлса, у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. У майдонга тушганда "Реал"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли йуқори бўлади. Шундай экан уларнинг таркибида шундай футболчи бор эканлигидан ғурурланишса бўлади.
У кетадими? Агар унга маъқул келадиган таклиф бўлса ва у кетишни хоҳласа унда биз клуб президенти билан бу мавзуни албатта муҳокама қиламиз.
Матбуотда у испан тилида яхши гаплаша олмайди деган хабарлар юради. Аммо бу миш-миш. Гарет испанчада равон сўзлашади", - дея айтиб ўтди агент.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

06.12.2019, 11:24 48 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш