Аллегри қачон ишга қайтишини маълум қилди

Массимилиано ваниҳоят асосий саволга жавоб берди.
“2020 йил июнида ишга қайтаман. Бу вақтни ижодий танаффус деб аташ мумкинми ёки йўқ буни билмайман. “Ювентус” билан йўлларимиз айро тушганидан сўнг танаффус қилишга қарор қилдим.
Майдонда 18 йил ҳаракат қилдим. Шундан сўнг 16 йил мураббийлик. Бу 34 йил ичидаги илк танаффусим. Менда ўйлашга ва оилам билан бирга бўлишга вақт бўлди. Шунчаки театрга боришга ҳам. Мен Миланда инглиз тили дарсларига боряпман ва ёмон гапираётганим йўқ. Кейинги йил муҳим бўлади”, — дейди Аллегри.

06.12.2019, 09:34 185 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш