Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташланади

Келаси йили Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.
2020 йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари Ашхободда ўтказиладиган қитъа чемпионатига бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 
Қуръа Ашхободдаги “Олимпия меҳмонхонаси”да ўтказилади. Унга кўра, 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга ажратилади. Саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган. 1-саватда, шунингдек, мезбон – Туркманистон, Эрон ва Япония ҳам жойлашган.
Қуръа Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

06.12.2019, 09:36 35 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш