«Арсенал»нинг ғалабасиз серияси 9тага етди

«Арсенал» клуби Англия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши ўйинда ютқазди (1:2). Шу тариқа, лондонликларнинг ғалабасиз ўйинлар серияси 9тага етди.
Gracenote Live тарқатган хабарга кўра, "канонирлар" учун бундай муваффақиятсиз серия 1977 йилдан бери илк марта қайд этилмоқда. 42 йил аввал «Арсенал» кетма-кет 10та ўйинда ғалаба қозона олмаган эди.
Жамоа сўнгги марта 24 октябрь куни Европа лигаси доирасида «Витория Гимараеш»га қарши ўйинда ғалаба қозонган эди. Ўшандан бери лондонликлар 6та ўйинда дуранг ўйнаб, 3 марта ютқазишди.
«Арсенал» АПЛ жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

06.12.2019, 09:30 70 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш