"Пахтакор" хорижда йиғин ўтказади

"Пахтакор"нинг асосий таркиби 25 декабргача таътилга чиқди
Лига Кубоги финал ўйинидан кейин "Пахтакор" клубининг асосий аъзолари 25 декабргача давом этадиган таътилга чиқишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчилар 25-26 декабрь кунлари тиббий текширувдан ўтишади ва машғулотларни бошлашади. Янги йил байрами билан боғлиқ танаффусдан кейин эса 3 январдан машғулотларга қайтилади. Жамоа режаларидан БААда хориж йиғини ўтказиш ҳам ўрин олган.

06.12.2019, 09:32 35 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш