Ибраҳимович рақибдан қасос олиш учун 4 йил кутганини айтди

«ЛА Гэлакси» клубининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ҳимоячи Марко Матераццидан қандай қасос олганини гапириб берди. 
 
«Юве»да «Интер»га қарши ўйнаганимизда Матерацци худди қотил сингари менга ташланди. Натижада жароҳат олдим. Марко буни атайин қилган эди. Майдонни тарк этганимда Капелло ўрнимга бошқа футболчини туширмоқчи эди. Аммо мен қасос илинжида рози бўлмадим, чунки жароҳат етказганни ҳеч қачон унутмайман. Бироқ майдонга қайтгач, оғриқдан 2 дақиқа ҳам ўйнолмадим. Кейин «Интер»га ўтдим, «Барселона» ва «Милан»да ўйнадим...   
«Милан» таркибида «Интер»га қарши биринчи ўйинда яна енгил жароҳат олдим. Ким қўполлик қилди дейсизми? Албатта Матерацци. 
Иккинчи бўлимда Марко менга қарши югурганида, тхэквондо услубида зарба бериб, уни шифохонага равона қилдим. Станкович нега ундай қилганимни сўраганида, «бу лаҳзаларни 4 йил кутганман» - дедим», - деб Златан сўзларини келтирмоқда Football Italia.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

05.12.2019, 19:11 247 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш