Осиёда навбатдаги истеъфо. Ёхуд БАА бош мураббийига ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди

У БАА да ишлаб кетолмади.
 
Голландиялик мутахассис Берт ван Марвейк Форс кўрфази миллатлари кубоги доирасида Қатарга (2:4) қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг Бирлашган Араб Амирликлари бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси маълум қилди.
Таъкидлаш керакки, БАА ушбу мағлубиятдан сўнг мусобақадаги юришини тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, Марвейк БАА терма жамоасини жорий йилнинг март ойида қабул қилиб олган эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

05.12.2019, 18:21 53 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш