Азар "Эл-класико"ни ўтказиб юбориши мумкин

«Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар жароҳат туфайли «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.


Дастлаб бельгиялик футболчи 10 кунга сафдан чиққани ҳақида хабар тарқалган эди. Аммо янги тиббий кўрик Азарнинг оёғи кўкарган жойда кичик дарз кетиш борлигини аниқлади.

As тарқатган хабарга кўра, ушбу жароҳат туфайли Азар 4-6 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Шу тариқа, у 18 декабрь куни бўладиган «Барселона»га қарши "класико"да иштирок эта олмайди.

Шунингдек, "Қироллик клуби" ҳимоячиси Марсело ҳам соғлиги билан боғлиқ муаммога дуч келган. Бразилиялик футболчининг мушаги жароҳатланган. Ушбу муаммо туфайли у 10-12 давомида майдонга тушмайди. Марселонинг ҳам "класико"даги иштироки сўроқ остида қолди.
Манба: sports.ru

05.12.2019, 18:19 90 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш