Breaking: Адебайор «Пахтакор»га ўтмоқда

Машҳур футболчи юртимиз клубида тўп суриши мумкин.
Туркиянинг «Кайсериспор» клуби ҳужумчиси Эммануэль Адебайор Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафига ўтмоқда, дея хабар бермоқда «Milliyet» нашри.
Манбада ёзилишича, 35 ёшли тоголик форвард 2 декабрь кунги «Бешиктош» - «Кайсериспор» (4:1) ўйинидан кейин клуби билан хайрлашишга қарор қилган. Шу куни у жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Африкалик ҳужумчи «Пахтакор» сафига ўтиш масаласида Шота Арвеладзе билан оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Эммануэль Адебайор «Арсенал», «Манчестер Сити», «Реал» Мадрид, «Тоттенхэм» сафидаги ўйинлари билан танилган бўлиб, 2017 йил январидан буён Туркия чемпионатида тўп сураётган эди. У уч мавсум «Истанбул» клубида ўйнагач, 2019 йил августида «Кайсериспор» сафига келиб қўшилган ва жамоа билан бир йиллик шартнома имзолаганди.
«Кайсериспор» Туркия Суперлигаси 13-туридан кейин турнир жадвалида бор йўғи битта ғалаба билан сўнгги 18-ўринни эгаллаб турибди.

04.12.2019, 14:06 514 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш