Penalti.uz нашри йилнинг энг яхши шарҳловчисини аниқлади

Penalti.uz сайти 2019 йилда ижод қилган шарҳловчилар ўртасида йилнинг энг яхши футбол шарҳловчисини аниқлашга ҳаракат қилди.
Сўровномада 11377 киши 8та шарҳловчига овоз беришди. Унга кўра, якуний жадвал қуйидагича ўрин олди.
1. Даврон Файзиев (6320 та овоз, 55%)
2. Хайрулла Ҳамидов (3672 та овоз, 32%)
3. Бобур Акмалов (454 та овоз, 4%)
4. Диёр Имомхўжаев (356 та овоз, 3%)
5. Элдор Мустафоев (212 та овоз, 2%)
6. Мурод Ризаев (191 та овоз, 2%)
7. Ҳасан Турдиалиев (103 та овоз, 1%)
8. Дилшод Тўхтабеков (69 та овоз, 1%)
Сўровомада қатнашувчиларнинг ярмидан кўпи Futboltv шарҳловчиси Даврон Файзиевни бу йили бошқалардан кўра салмоқли ишлаганини эътироф этишди.
Яқиндагина Futboltv га ўтган ҳамда Даврон Файзиевнинг устози, “маэстро” Хайрулла Ҳамидов иккинчи ўринда эътироф этилди.
Бу йили шарҳловчиликка илк қадамларини қўйган Бобур Акмалов учинчи ўринда эътироф этилгани кутилмаган ҳолат эмас. Бобур Акмаловга бу йили жуда ҳам кўп ўйинлар ишониб топширилди.
Диёр Имомхўжаев кейинги ўринни эгаллади.

Bobur Akmalov, Davron Fayziev, Diyor Imomxo‘jaev, Xayrulla Hamidov

01.12.2019, 15:59 1115 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш