Ўзбекистон Лига Кубогининг финали қачон ва қаерда ўтказилиши маълум

2019 йилги мавсумда асос солинган Ўзбекистон Лига Кубоги финали қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди.
 
Финал баҳси 4 декабрь куни «Бунёдкор» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ўйин 16:00да бошланади. Бу ҳақда ПФЛ мутахассиси Диёр Имомхўжаев маълумот берди.
Эслатиб ўтамиз, финалда «Пахтакор» ва ОКМК жамоалари тўқнаш келишади.
Маълумот учун, ушбу клублар бу мавсумда Ўзбекистон Кубоги финалида ҳам ўзаро баҳс олиб боришган ва унда «Пахтакор» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

22.11.2019, 16:14 78 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш