Де Лигт "Ювентус"га ўтганидан афсусдами? У бунга жавоб берди

Нидерландиялик ҳимоячи Патрик Клюйвертнинг сўзларига жавоб қайтарди.
Аввалроқ Клюйверт Маттейснинг Турин клубига ўтганидан афсусда эканлиги ҳақида гапирганди.
“Мен “Ювентус”га ўтганимдан афсусда эмасман. Патрик аслида тахмин қилган. Бироқ унинг гапларини ҳамма нотўғри тушунди”, — дейди Маттейс.
Қайд этиш жоиз, Жоржио Кьеллинининг жароҳати сабаб Де Лигт айни дамда “Ювентус” асосий таркибида ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай Маурицио Сарри асосий ҳимоячи сифатида Бонуччи ва Кьеллинини кўришини таъкидлаб ўтган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

22.11.2019, 10:43 249 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш