Моуриньо собиқ шогирдини жамоасига таклиф қилмоқчи

«Лос-Анжелес Гэлакси» клуби билан шартномаси муддати якунига етаётган Златан Ибраҳимович қишки трансферлар ойнасида Англияга қайтиши мумкин.
 
The Telegraph нашрининг хабар беришича, 38 ёшли футболчи учун курашга «Тоттенҳэм» қўшилган. «Шпорлар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Златан билан яши таниш ва уни жамоасида кўришни истамоқда. Клуб португалиялик мутахассиснинг талабини қондиришга тайёр, чунки швед футболчиси учун пул тўланмайди, у эркин агент сифатида жамоага қўшилади. Лондон клуби Ибраҳимович учун рақобатда «Милан» билан курашиши керак.
Бунгача Златан Англияда «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнаган эди. Шунингдек, у фаолияти давомида «Мальмё», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан» ва «ПСЖ» клубларида ҳам тўп тепган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

22.11.2019, 10:21 54 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш