Обамеянг «Барселона»дан таклиф кутмоқда

Лондоннинг  «Арсенал» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоа билан шартномани узайтиришни истамаяпти.
 
Боиси, у «Барселона»га ўтишни истамоқда.

30 ёшли футболчининг "канонирлар" билан шартномаси 2021 йилда якунига етади. Габонлик футболчи ва жамоа раҳбарияти ўртасидаги янги шартнома борасида музокара ёздан бери давом этмоқда. Аммо каталонияликлар томонидан қизиқиш борлигини билган Обамеянг, «Барса» томонидан «Арсенал»га юбориладиган аниқ таклифни кутишга қарор қилди.

Бундан ташқари, лондонликларнинг ушбу мавсумда қайд этадиган натижаси ҳам футболчининг якуний қарорига таъсир кўрсатиши мумкин. Агар "канонирлар" Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, Обамеянг жамоада қолади. Акс ҳолда Обамеянг «Барселона»га ўтишга тайёр.

"Арсенал" ҳозирда АПЛ жадвалида 17 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ЕЧЛ йўлланмасини берувчи 4-поғонадан 8 очко ортда қолмоқда.
Манба: sports.ru

22.11.2019, 09:54 33 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш