"Ливерпул"нинг асосий футболчиларидан бири сафдан чиқди

У терма жамоасига ҳам ёрдам беролмайди.
"Ливерпуль" клуби чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон жароҳат сабаб сафдан чиқди.
Daily Record нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли футболчи товонидан жароҳат олган. Шифокорлар унинг соғайиши учун тахминан 2 ҳафта талаб этилишини айтишмоқда.
Шу тариқа у Шотландия терма жамоасига Евро-2020 саралашидан ўрин олган Қозоғистон ва Кипр терма жамоаларига қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, Робертсон жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

13.11.2019, 17:51 51 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш