Клопп: «VAR бундан яхшироқ ишлаши мумкин, аммо тизим ҳеч қачон 100% аниқ бўлмайди»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп VAR тизими ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
«VAR яхшироқ ишлаши мумкин, аммо тизим ҳеч қачон 100% аниқ бўлмайди. Бироқ тўгри ишламётган бир нечта нарсалар мавжуд.
VAR офсайд ва қўл билан ўйин вақтларида яхшиланиши керак. УEФА томонидан бир қанча яхши фикрлар берилди. Шундай қилиб, ҳамма такомиллаштириш устида ишламоқда.
Ҳали ҳам хатолар мажуд. Одамлар буни билишади, улар мукаммал эмас. Ҳеч ким идеал иш сўрамайди, биз тўғри ечимларни истаймиз», – деб Клоппнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

13.11.2019, 10:34 15 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш