Модрич Golden Foot мукофотига сазовор бўлди

У ўтган мавсум хатто номзодлар орасига ҳам киритилмаганди.
“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Golden Foot мукофоти совриндори бўлди.
Таъкидлаш керакки, 33 ёшли хорватиялик футболчи овоз бериш жараёнида Лионель Месси, Криштиану Роналду, Тиаго Силва, Серхио Рамос, Уэйн Руни, Серхио Агуэро, Роберта Левандовски, Жоржио Кьеллини ва Жерар Пике каби футболчиларни ортда қолдирди.
Маълумот учун, ушбу мукофот футбол ривожи учун ҳисса қўшган 29 ёшдан ошган футболчиларга берилади.

13.11.2019, 08:36 169 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш