«Наполи» президенти - Ибрагимовичнинг трансфери ҳақида: «Ҳамма истаклар ҳам амалга ошмайди»

"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис "Лос-Анжелес" ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг Неапол клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
 
- Бу жуда қизиқ бўлар эди. Аммо барча истаклар ҳам амалга ошмайди, - дея Де Лаурентиснинг сўзларидан иқтибос келтиради La Gazzetta dello Sport.
Аввалроқ Ибрагимовичнинг ўзи Италияга қайтишга тайёрлигини билдирган эди.
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти эса ҳужумчини жамоада кўришни исташини маълум қилган эди.
Ушбу мавсумда Ибрагимович МЛС доирасида 30 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Ҳужумчинингнинг "Гэлакси" билан шартномаси 2019 йилнинг декабрида ниҳоясига етади.
Манба: La Gazzetta dello Sport

23.10.2019, 19:23 123 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш