Эвра: «Мен 10 йил олдин «Арсенал» ўйинчиларини «болакайлар» деб атардим, ҳозир ҳам шундай»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра АПЛнинг 9-турида «Шеффилд Юнайтед»га ютқазган (0:1) «Арсенал» жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
 
«Шеффилд» ғалабага лойиқ эди, аммо «Арсенал»нинг ўйини мени ҳайрон қолдирмади. Баҳсдан олдин улар тузоққа тушишлари мумкинлиги ҳақида айтган эдим.
Мен 10 йил олдин «Арсенал» футболчиларини «ёш болакайлар» деб атардим. Ҳозир ҳам шундай.
«Арсенал» чиройли ўйнайди, яхши кўринади. Аммо ғолиб жамоага ўхшамайди. Улар фақат яхши ўйнашни билишади. Авваллари «Арсенал»га қарши ўйинлардан олдин хурсанд бўлганман, чунки ғалаба қозонишимизни билардим.
Ван Перси бизга ўтганида мен унга: «Эркаклар клубига хуш келибсан», – дегандим. Аввалига у хафа бўлди. Аммо 1 ойдан кейин «Сен ҳақсан, Патрис», – деди.
Гендузи – «Арсенал»нинг энг яхши марказий яримҳимоячиси. У бу ерга келгунига қадар Франциянинг 2-дивизионида ўйнарди, ҳозир бу ерда энг яхши ўйинчи. Мен Обамеянг ва Ляказеттни ҳурмат қиламан, аммо улар ҳам гол уришда қийинчиликларга дуч келишмоқда. «Арсенал»да ҳеч нарса ўзгармаган», – деб Эвранинг сўзларини келтиради Goal.

22.10.2019, 18:51 131 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш