Месси «Олтин бутса» ҳақида: «Жамоадошларимсиз битта ҳам гол ура олмаган бўлар эдим»

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси «Олтин бутса»ни қўлга киритганидан сўнг қисқача фикр билдириб ўтди.
 
«Жамоадошларимсиз битта ҳам гол ура олмаган бўлар эдим. Бу соврин бутун жамоаники».
Мавсумдаги режалари ҳақида:
«Чемпионлари Лигаси – муҳим турнир, ҳар йили ушбу турнирда ғолиб чиқиш учун кураш олиб борамиз, бироқ, Ла Лига ҳаммасидан муҳимроқ. Кубок ҳам муҳим. «Барса» ҳар доим ҳар бир соврин учун кураш олиб боради», – деди Месси.
Аргентиналик футболчи «Олтин бутса»ни фаолияти давомида 6 марта қўлга киритди.

16.10.2019, 18:55 98 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш