Шевченко "Милан"ни бошқариш ҳақида: Украина терма жамоаси билан шартномам охиригача ишламоқчиман

У ўз вазифасини бажармоқчи.
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко “Милан”ни бошқариши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Милан” ҳақидаги миш-мишлар?  Мен аллақачон бу борада ўз фикримни билдириб ўтганман. Мени Украина терма жамоаси билан шартномам бор. Жамоани ташлаб кетиша ҳақида хатто ўйлаб ҳам кўрмаганман. Бизнинг олдимизда вазифа турибди ва мен терма жамоамга ишонаман. Мен шартномам охиригача ишламоқчиман”, - дейди Шевченко.
Маълумот учун, Шевченко “Милан” сафида 322 та ўйинда майдонга тушган ва 175 та гол уришга эришган.

08.10.2019, 23:21 60 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш