Суперлига. Тур дарвозабони – Элдор Суюнов

Ўзбекистон Суперлигаси 17-тур ўйинлари якунига етди. Ҳар доимгидек тур лауретларини эълон қилишда давом этамиз.
 
Stadion.uz талқинига кўра, Суперлига 17-турининг энг яхши дарвозабони деб "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюнов топилди.
Суюнов АГМКга қарши баҳсда ажойиб сейвлар амалга ошириб,кўплаб вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Шунингдек, Суюнов мазкур баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шунингдек Суюнов мазкур турнинг рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Суюнов сайтимиз талқинига кўра илк марта тур дарвозабони дея топилди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

20.08.2019, 11:50 84 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш