CAFA U-19 Championship 2019. Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади

Бу сафар мезбонларга қарши ўйнадик.
Тожикистонда ўтаётган "CAFA U-19 Championship 2019" мусобақасида бугун навбатдаги ўйинлар ўтказилди.
Ўзбекистон терма жамоаси бу сафар Тожикистон терма жамоаси билан баҳс олиб борди. Қизиқарли тарзда кечган беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
13 август
Ўзбекистон – Тожикистон 2:2
Эслатиб ўтамиз, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари бундан аввалги ўйинларда Эронга имкониятни бой беришган ва Афғонистон билан дуранг қайд этишган эди.

13.08.2019, 22:41 39 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш