Элдор Шомуродовнинг футболчилик фаолияти ҳақида

Элдор Шомуродов ҳақида қисқача...
"Ростов" клубининг ўзбекистонлик форварди Элдор Шомуродов 1995 йилнинг 29-июнь куни Сурхондарё вилоятида дунёга келган.
Унинг отаси Азамат ҳам футболчи бўлган ва Ўзбекистоннинг қуйи лигаларида фаолият олиб борган.
Акаси Санжар 1991 йили таваллуд топган ва у ҳам футболчи бўлган. Шомуродовлар оиласида машҳурроқ бўлган Элдорнинг амакиси Илхом Шомуродовни кўплабг мухлислар яхши билишади. Бундан ташқари Элдорнинг иккинчи амакиси ҳам футбол ўйнаган.
12 ёшида футбол сир-асрорларини "Машьал" академиясида ўргана бошлади. 2014 йили 19 ёшида Элдор "Машьал" клубининг асосий жамоасида майдонга туша бошлади. Илк мавсумда 10 та баҳсда иштирок этди ва Муборак жамоаси Олий Лигани 5-ўринда якунлаган.
EA6PIRWX4AELyeE
Бунгача ёшлар жамоасида фаолият олиб борган форвард Ўзбекистон ёшлар термасида ҳам ўзини кўрсатган.
2015 йилнинг бошида Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби "Машьал"нинг икки тарбияланувчиси Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровни харид қилган.
Янги клубида 2017 йилнинг ёзига қадар фаолият олиб борган Элдор 96 та беллашувда майдонга тушган ва 20 та гол уришга эришган. Бундан ташқари, "Бунёдкор" билан бирга Ўзбекистон Кубоги финалига қадар бора олган ва Ўзбекистон чемпионатида ҳам кумуш медалга сазовор бўлган.
eldor-shomurodov-footballer
2015 йил якунида Осиёда "йилнинг энг яхши ёш футболчиси" номзодлари орасига киритилган. Якунда эса, ушбу унвон Шомуродовнинг бошқа бир жамоадоши Достон Хамдамовга насиб қилган.
2017 йилда Россиянинг "Ростов" клуби билан 2,5 йиллик битимга имзо чекган. Россиядаги бошланғич мавсумида асосан захирада қолиб кетаётгани учун кўпчилик уни ортга қайтиб келишини таҳмин қилган.
"Ростов" клубини тарк этмай, жамоа билан ишлашда давом этди. 2018/19 йилги мавсум якунларига кўра, клуб Еврокубоклар учун йўлланмага эга бўла олмади. Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрган "Ростов" жамоаси РПЛнинг 5-туридан сўнг, 11 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. Қаҳрамонимиз Элдор Шомуродов тўпурарлар рўйҳатида 4 та гол билан етакчилик қилмоқда.
bc7578ca2c39a5b67b213131327bd163__1440x
2016 йилгача Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида 9 бор майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришган. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан 2015 йилда чақирув олган. Шу йили, 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Яман термасига қарши беллашувда дебют баҳсини ўтказди.
Кейинчалик терма жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлиб улгурди.
Терма жамоа билан ўтказган энг йирик турнири 2019 йилги Осиё Кубоги бўлди. Терма жамоа устози Эктор Купер мусобақа стартида Элдорга иккинчи хужумчи сифатида қараётгани билиниб турган эди.
Турнирдаги илк учрашув Уммонга қарши бўлиб ўтган баҳсда захирадан майдонга тушиб ғалаба тўпини урган Элдор кейинги турларда асосий таркибга кириб олди.
2019-afc-asian-cup-sharjah-united-arab-emirates-shutterstock-editorial-10052409ai
Гуруҳ босқичининг 3 та беллашувида 4 та гол уришга эришди. Ўзбекистонликлар 1/8 финалда Австралия(0:0) билан бўлган баҳсда пенальтилар сериясида ютқазиб қўйишди.
bRlHbP15480891102888_b
Форвард мусобақа давомида анчагина машҳурликга эришиб, ҳатто Омар Мўмани ҳам унга атаб карикатура чизган.
file_5c459ecc6e3a10.854437711548066508
Ушбу йирик турнирда муваффақиятли қатнашган Элдор ўзига бўлган ишончи ва голга бўлган чанқоғи юқори даражага чиқиб улгурди.
Европанинг топ лигаларида тўп суришни орзу қилувчи форвардимизга, аллақачон "Галатасарой", ЦСКА ва бир қатор яхши жамоалардан қизиқиш бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқаб кетди.
Эришган ютуқлари:
2015 йил Ўзбекистон кубоги финалчиси.
2016 йил Ўзбекистон чемпионати кумуш медал соҳиби.

13.08.2019, 21:11 59 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш